“Трамп энди оддий фуқаро”, АҚШ уни ҳам суд қила олади – Anhor.uz ҳамда Amerika Ovoziнинг навбатдаги муҳокамасини тақдим этамиз (видео)
Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиосининг қўшма лойиҳаси, “АҚШда президентлик сайловлари” дастурининг навбатдаги 4-сонини тайёрланди. Унда Фурқат Маҳмудхўжаев ва таниқли журналист Навбаҳор Имамова АҚШдаги президентлик сайловларига ўтишдан аввал, бир неча кун олдин Россия Федерацияси Прзеиденти Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсидан бошлашди.
Унда Путиннинг журналист Карлсонга “тарих”дан дарс ўтгани, “Нима учун украинлар украин эмас, уларнинг асли русларга бориб тақалиши”, “Жиноятчи сифатида қаралаётган Путин шахсияти”, бошқа журналистларга берк, лекин, “Такер Карлсон билан келишиб у билан суҳбатлаш”гани ҳамда Украина ва Россия ўртасидаги низоли ҳолатларга тўхталинган.
Шунингдек, айни АҚШда ўтаётган сайловолди кампаниялари, “майдонда якка қолаётган Байден ва Трамп”нинг ҳаракатлари, “Трамп бўйича кетаётган суд”, унинг собиқ президентлигию, АҚШнинг уни суд қилишга ҳаққи йўқлиги ва бошқалар ҳусусидаги тўлиқ суҳбатни Youtube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
Фурқат Маҳмудхўжаев: Ассалому алайкум қадрдонлар, Amerika Ovozi телерадиоси ҳамда Anhor.uz нашрининг қўшма лойиҳаси, “АҚШда президентлик сайловлари” дастурининг навбатдаги 4-сонини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Доимгидек, ҳамсуҳбатимиз Вашингтондан, Amerika Ovozi телерадиоси мухбири Навбаҳор Имамова.
Навбаҳор, суҳбат аввалида, сайловларга ўтишдан олдин, келинг, бир неча кундан буён барчанинг тилидан тушмаётган, Россия Федерацияси Прзеиденти Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсидан бошласак. Нима деб ўйлайсиз, ушбу суҳбатнинг АҚШдаги президентлик сайловларига таъсири қай даражада бўлади?
Навбаҳор Имамова: Президент сайловларига Қўшма Штатларда эмас, Россияда таъсири бўлади, десак балки хато бўлмайди. Чунки, бежиз қилинмади бу интервью. Биласиз, март ойида Россияда президентлик сайловлари ва бу жараёнда Владимир Путин асосий номзод. Унинг қайта сайланиши ҳам аниқ. Бироқ, бари-бир ҳозир Кремль учун мана шундай чиқиш, шундай иш лозим эди, дунё билан боғланиш учун. Биламиз, Владимир Путиндан ҳар куни хорижий журналистлар интервью сўрайди, айниқса, Ғарб ОАВлари йирик-йирик нашрлар доимий равишда бу илтимосни киритадилар. Лекин шу пайтгача, Россия раҳбари йўқ деб келаётганди. Лекин, мана, Такер Карлсон билан келишиб у билан суҳбатлашди ва ўзим ҳам бошдан оёқ бу интервьюни томоша қилдим. Узоқ давом этган, қизиқ. Унда айрм кутилмаган саволлар ҳам бўлган. Лекин Ғарбда журналистлар мана шундай саволларни бериши керак деб ундаётган эди, лекин уларнинг катта қисми берилмай қолди. <<…>> Интервью тиззерининг ўзи миллионлаб томоша бўлган бўлса, бугун суҳбатнинг тўлиқ шакли чиқганига 4-5 соатдан ўтди ва кўришлар милондан ортиб улгирган.
Фурқат Маҳмудхўжаев: Навбаҳор, катта раҳмат. Таке Карлсон билан бўлган интервьюга қизиқарли таҳлил берганингиз учун. Ана энди, АҚШдаги сайловолди жараёнларга ҳам ўтсак бўлади. Келинг, биринчи Демократлар тўғрисида гапирамиз. Асосан суҳбатимиз Республикачилар билан бошланарди. Бу гал демократлар. Байденнинг мутлақ ғалабаси десак бўлади, бу Жанубий Королина ҳамда Невадада ўтган праймеризлар. Натижа 90 фоиз дейилмоқда.
Навбаҳор Имамова: Мутлақ ва бунга ишонч комил. Яъни, биз аввал ҳам сиз билан гаплашганмиз. Майдонда Байдендан бошқа демократ йўқ. Унга рақобат йўқ. Албатта муқобил давогарлар бор, лекин уларни жиддий қабул қилишмаяпти. Бироқ, ҳаракат қилишмоқда <<…>> Байденнинг асосий “ғами” Трамп бўлмоқда, ўз партиядошлари эмас. Бу аниқ. <<…>> …
“Сайлов-2024” лойиҳанинг 1-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
“Сайлов-2024” лойиҳанинг 2-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
“Сайлов-2024” лойиҳанинг 3-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Шарҳлар