Ўзбекистон Архитекторлар иттифоқининг истиқболлари ҳақида

Ўзбекистон кун сайин  шаҳарсозлик соҳасидаги ислоҳотлар муаммосига дуч келмоқда. Бундан ҳокимликлар, қурувчи ташкилотлар ва аҳоли ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳақида тез-тез чоп этилаётган мақолалар далолат бермоқда. Бунга жавобан, яқинда Yuksalish ҳаракати ушбу масалага аниқлик киритиш ва ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон шаҳарсозлигини яхшилашда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон архитекторлар иттифоқи вакиллари билан конференцияни ташкил қилди. Бироқ конференция якунланганидан сўнг кўплаб очиқ саволлар қолди. Архитекторлар иттифоқи шаклланган иқтисодиёт ва вазирликлар фаолияти шароитларида мамлакатнинг ҳаёт шароитларини яхшилашда қандай роль ўйнаши мумкинлиги ҳамон тушунарсиз.

Архитекторлар иттифоқи керакми?

Президентнинг 2018 йилдаги “Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони туфайли бугунги кунда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга лицензия Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) га ҳамда ЛБМА билан келишган ҳолда Қурилиш вазирлигига берилмоқда.
 
Бир томондан, ушбу ислоҳот ҳақиқатдан ҳам архитектура-шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш ишларини тезлаштирди. Уйлар бутун мамлакат бўйлаб ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар сингари ўса бошлади, йирик инвестицион лойиҳалар ташкил қилина бошланди. Бироқ бинолар сифати ва лойиҳалар экспертизаси ёмонлашди, жамоатчилик истиқоҳат боғлари қурилишга бериб юборилди, бу билан шаҳар инфратузилмаси ва бюджетга тушадиган юклама ошди. Бунга қўпол хатолар билан қурилган Жиззах шаҳридаги тураржойлар мисол бўлиши мумкин.
 
Бундан ташқари, Тошкентни ривожлантириш стратегиясини мустақил равишда ишлаб чиқишнинг иложи йўқ, унинг бош режаси Қурилиш вазирлигини чет эл ташкилотлари орасида танлов ўтказишга мажбур қилмоқда.

Ушбу мисоллар мавжуд формациядаги вазирликлар тезкор ислоҳотларнинг шаҳарсозлик бўйича ишларини қисман уддалаётганини кўрсатмоқда. Бироқ Ўзбекистон шаҳарларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш шаҳарларни, иқтисодиётни барқарор ривожланитириш ва аҳолининг турмуш сифати учун жавоб берадиган қўшимча турдош органни яратиш туфайли жиддий натижаларни берган бўларди.

Фақат бир савол очиқлигича қолмоқда: Ўзбекистон Архитектурлар иттифоқи ушбу вазифани олдинги мавжуд форматида уддалай оладими ёки қайишқоқроқ, шаффофроқ ва ўзини оқлайдиган ёндашув зарурми? Ушбу саволга жавоб бериш учун, келинг, хорижий тажрибани кўриб чиқамиз.
 
АҚШ архитекторлар институти

Ушбу ташкилот 95 000 дан ортиқ аъзони бирлаштирган бўлиб, у МДҲ архитекторлар иттифоқидан фарқли ўлароқ, барқарор ривожланиш бўйича нафақат маҳаллий, балки қуйидаги глобал вазифаларни ҳам ҳал қилиш бўйича кўпроқ функциялар ва вазифаларга эга:

  • Иқлим ўзгариши
  • Жамиятда тенглик ва хилма-хиллик
  • Инфратузилмани яхшилаш
  • Мутахассисларни лицензиялаш
  • Мактабларни лойиҳалаштириш ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини ташкил қилиш
  • Барқарор ривожланиш
  • Аёлларни ҳимоя қилиш

Ушбу институт ҳам давлат органлари билан, ҳам турли даражадаги архитекторлар билан ҳам яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилади. Шунингдек у, семинарлар, конференцияларни ташкиллаштиради, стипендиялар ажратади, китоблар чоп этади ва ўз фаолиятини эндигина бошлаган мутахассисларга ривожланиш имкониятларини тақдим этади.
 
Архитекторлар институтига аъзо бўлиш қуйидаги афзалликларга эга:

  • Жорий лойиҳалардан хабардор бўлиш
  • Ҳар доим алоқада бўлиб турадиган мутахассисларнинг профессионал тармоғи
  • Тажриба алмашиш имконияти
  • Билимлар олиш имконияти

Япония Архитекторлар институти (JIA)
 
Япония Архитекторлар институти япон архитекторлари учун кўнгилли ташкилот ҳисобланади, унинг 4100 та аъзоси мавжуд. У турли фаолият турларини бажаради, бироқ унинг асосий мақсади – жамиятга хизмат қилиш. бу ерда архитектор учун асосий устувор вазифа одамларнинг мулки ва ҳаётини ҳимоя қилиш ҳамда одамлар фаол ҳаёт юритиши ва ижтимоий алоқаларни яратиши мумкин бўлган чиройли ва қулай атроф-муҳитни лойиҳалаштириш ҳисобланади.
 
Бироқ Япония Архитекторлар институтининг илдизлари Британия архитекторлари қироллик институтига (RIBA) бориб тақалади. Японияда архитекторлар ва лойиҳачиларнинг биринчи авлоди Қироллик муҳандислар коллежининг (ҳозир бу Токио университети, инженерия факультети) битирувчилари бўлган. Ушбу институт 10 та асосий фаолият йўналишини ўз ичига олади:

  • Архитектурага тааллуқли бўлган ижтимоий тизимларни яхшилаш
  • Архитекторлар малакасини ошириш
  • Архитектура маданиятини оммалаштириш
  • Архитектура ва шаҳар ривожланишини тадқиқ қилиш ва ўрганиш
  • Шаҳарликлар ва уй хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар
  • Янги авлод архитекторларини ривожлантириш бўйича тадбирлар
  • зилзилалар ва шаҳар офатларидан кейинги оқибатларни тиклашда ёрдам бериш
  • Архитекторларнинг вазифаларини қўллаб-қувватлаш
  • Ҳалқаро ҳамкорлик ва координация
  • Архитекторларни сертификатлаш ва рўйхатдан ўтказиш

Россия Архитекторлар иттифоқи (РАИ)

Бу архитектура, шаҳарсозлик, маданий меросни муҳофаза қилиш ва архитектурани ўрганиш соҳасида фаолият кўрсатувчи профессионалларнинг ижодий бирлашмаси. Фестиваллар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш РАИ фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бироқ хорижий архитектура институтларидан фарқли ўлароқ Россия архитекторлар иттифоқи бор-йўғи 5 та фаолият йўналишига эга:

  • Қонун чиқариш
  • Халқаро фаолият
  • Эксперт
  • Ноширлик
  • Архитекторларга юридик ёрдам

Ушбу мисоллар архитекторлар профессионал иттифоқларининг тузилмаси турлича эканини, жамият улардан иложи борича кўпроқ фойда олиши учун Ўзбекистон Архитекторлар иттифоқи учун оптималроқ тузилмани танлаш зарурлигини кўрсатмоқда.
 
Иттифоқдан Ўзбекистон Архитектура ва стратегик режалаштириш институтига

Шаҳарни режалаштириш ва архитектура соҳасида энг яхши натижаларга эришиш учун иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш стратегияларини шаҳарсозлик тадқиқотлари ва архитектураси билан бирга боғлаш лозим. Бироқ бугунги кунда Ўзбекистонда ҳамон архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантиришнинг аниқ стратегияси шакллантирилмаган.

Бу табиий, чунки ушбу ёндашув илмий тадқиқотларни ва бой амалий тажрибани талаб қилади. Шу билан бирга, Россия Архитекторлар иттифоқининг функцияларини такрорлаш Ўзбекистон шароитларида самарали ечим бўлолмайди.

Халқаро мисоллардан кўриб турганимиздай, хорижий институтлар долзарб вазифаларни ҳал қилишга эътиборини жамлаган бўлса, Россия Архитекторлар иттифоқи асосан Ўзбекистондан бошқа органлар бажарадиган бешта эксперт-мавзули фаолият турларига эга ижодий касаба уюшмасидан иборат.

Шу боис Ўзбекистон Архитекторлар иттифоқини Архитектура ва стратегик режалаштириш тадқиқот институти сифатида қайта ташкил қилиш мумкин. Бу шаҳар кенгаши ҳақидаги низомга мувофиқ жамоатчилик асосларида ишлайдиган, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасига ҳисобот берадиган республика шаҳар кенгашининг бир қатор кўп сонли, илмни талаб қиладиган ва қимматбаҳо вазифаларини ҳал қилган бўларди.

Агар кенгаш вазифалари ўрганиб чиқилса, бугунги муаммоларнинг кўпчилиги айнан унинг фаолияти билан боғлиқ экани аниқ бўлади. Масалан, кенгаш вазифаларига қуйидагилар киради:

  • шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциясини шакллантириш, кўриб чиқиш ва амалга ошириш;
  • шаҳарсозлик ва архитектура соҳасидаги комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг муҳокамасини ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришда ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашишда қатнашиш;
  • республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини шаҳарсозлик қисмида кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш;
  • белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосли ўзгаришларни киритиш;

Бироқ ҳозирги муаммоларнинг мавжудлиги бизга кенгашнинг илмий-қонунчилик фаолияти ислоҳотлар ортидан улгурмаётганини аниқ кўрсатмоқда.

Шу ерда савол туғилади: шаҳарсозлик кенгаши амалдорларнинг позицияларини ўз ичига олиши ва бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосларида қимматбаҳо илмий тадқиқотларни олиб бориши мумкинми? Давлат мутахассисларга келгусида илмий асосланган ислоҳотларни қабул қилиш учун долзарб шаҳар муаммоларининг илмий тадқиқотлари учун тўлайдими?

Шу муносабат билан, агар республикада шаҳар муҳити ва ҳаёт сифатини яхшилаш вазифаси турган бўлса, ҳар сафар хорижий ташкилотларга бош режаларга буюртма бериш шарт эмас. Махсус тадқиқот органини ташкил қилиш зарур. Архитекторлар иттифоқи форматининг ўрнига Ўзбекистон архитектура ва стратегик режалаштириш институти ана шундай органга айланиши мумкин. Бунда ўхшаш иқлим ва геологик шароитларга эга ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда, қуйидаги вазифалар ушбу ташкилотнинг вазифасига кирган бўларди:

  • Шаҳарсозлик кенгашининг вазифаларини амалга ошириш
  • Архитектура, шаҳарсозликни режалаштириш, экологик инженерия ва ландшафт дизайнга энг яхши мисолларни ўрганиш учун бошқа турли фанларнинг мутахассислари билан ҳамкорликдаги тадқиқотларни ўз ичига олган архитектура ва шаҳар ривожланиши бўйича ишларни тадқиқ қилиш ва ўрганиш.
  • Архитекторларнинг малакасини ошириш – янги ишлаб чиқилган технологияларга мувофиқ узлуксиз касбий ривожланиш дастурларини тайёрлаш ва аъзоларнинг қобилиятларини ошириш учун уларни мажбурий сертификатлаштириш.
  • Халқаро ҳамкорлик – барқарор шаҳарлар, турғун бинолар, архитектура бўйича билимлар ва халқаро муаммолар масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш.
  • Янги авлод архитекторларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш – талабалар ва аспирантлар учун стипендиялар тўлаш, семинарлар ва маърузалар ташкил қилиш, шу жумладан ёш архитекторларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ўртасида ўзаро алмашинувни рағбатлантириш учун кўргазмалар ва объектлар бўйлаб экскурсияларни ташкиллаштириш.
  • Зилзилалар ва шаҳар офатларидан кейинги оқибатларни тиклашда ёрдам бериш. Ўзбекистон сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда жойлашгани боис, ушбу тузилма зилзилалар, ёнғинлар ва бошқа табиий офатлардан кейин шаҳар ҳудудларини тиклашни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларни қисман ўз зиммасига олиши мумкин.
  • Архитектура маданиятини оммалаштириш – миллий архитектура маданиятини оммалаштириш ва у бўйича билим беришни назарда тутувчи тадбирларни ўтказиш, масалан, мукофотлар, номлар бериш ва китобларни чоп этиш.
  • Архитекторларнинг мажбуриятларини қўллаб-қувватлаш – ҳужжатларни расмийлаштиришда ва методологияларни қўллашда кўмак.
  • Барқарор ривожланиш
  • Иқлим ўзгариши
  • Жамиятдаги тенглик ва хилма-хиллик
  • Архитектура ёдгорликларини муҳофаза қилиш

Институт фаолиятини молиялаштириш ҳам тижорат, ҳам бюджет томонлама бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу ташкилотнинг тузилмасининг ўзи иложи борича шаффоф ва марказсизлаштирилиши керак, бунда нафақат амалиёт билан шуғулланаётган архитекторлар, балки турли мезонларга мувофиқ олимлар ва турдош соҳалар ходимлари қўшилишлари мумкин бўлади.

Масалан, институтни институтнинг барча аъзолари томонидан белгиланган муддатга сайланиши керак бўладиган консул ва директор вазифасини бажарувчи бошқариши мумкин.

Ушбу тузилманинг яратилиши нафақат шаҳар ривожланишининг  ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда, балки турли йўналишдаги "архитектура ходимлари" билан бирдамликни сақлаб қолишда ҳам ёрдам бериши мумкин.

Анвар Мухамеджанов
 
Архитектор-урбанист, Осиё Тараққиёт Банкининг стипендиати, Токио Университетининг магистри, халқаро ривожланиш ва минтақавий режалаштириш соҳасининг мутахассиси
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.