Ўзбекистон шаҳарларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қандай

Anhor.uz нашри Ўзбекистон ҳудудларидаги бозорлардан ўнта маҳсулотнинг шарҳини тақдим этади. Материалда 2023 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон бозорларидаги максимал ва минимал нархлар кўрсатилган. Маълумотларни тўплаш методологияси бу ерда келтирилган.

Жорий ҳафтада маҳаллий картошканинг энг юқори нархи Тошкент, Термиз, Андижон, Қарши шаҳарлари бозорларида 5000 сўмни, энг арзони Хоразм бозорида 3500 сўмни ташкил қилди.

1 кг пиёзнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳридаги бозорда 6000 сўмни, энг паст нархи эса Навоий ва Хоразмда 2500 сўмни ташкил қилди.

1 кг қизил сабзи учун энг юқори нарх Тошкент шаҳрида 5000 сўм, энг паст нарх Хоразмда 1500 сўмни ташкил қилди.

Шакарқамишдан олинган шакарнинг юқори нархи Бухоро ва Тошкентда 18 минг сўмни, энг паст нархи Хоразмда — 13 минг сўмни ташкил қилди.

Лазер навли гуручнинг нархидаги фарқ 14 000 минг сўмни ташкил қилди. Андижонда – 30 000 сўм, Хоразмда – 16 000 сўм.

Товуқ тухумининг 1 донаси учун энг юқори нарх Тошкентда 1800 сўм, энг паст нарх эса Андижон ва Нукусда 1500 сўм атрофида қайд этилди.

Кунгабоқар ёғининг 1 литри Тошкент шаҳрида 20 минг сўм, энг арзони Хоразмда 14 минг сўмни ташкил қилган.

1 дона ёпилган нон нархи Фарғонада 3500 сўм, энг юқори нархи Самарқандда 6000 сўмдан қайд этилди.

Мол гўштининг 1 килограмми учун энг юқори нарх Андижон шаҳрида 100 минг сўм, энг паст нарх Нукус шаҳрида қайд этилиб, 72 минг сўмни ташкил қилди.

Суякли қўй гўшти Андижон ва Тошкент бозорларида 95 минг сўмни, энг арзони Нукусда — 60 минг сўмни ташкил қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.