,

Ўзбекистонда «яширин» абортлар қандай ўтказилади

Иллюстрационное фото

Нима учун Ўзбекистонда тиббий муассасаларда расмий равишда ҳомиладорликни тўхтатиш имконияти бўлгани ҳолда яширин абортлар амалга оширилмоқда, бу қандай ва кимнинг манфаатлари йўлида содир этилмоқда, деган саволларга Нодира (исм ўзгартирилган) Anhor.uz га интервьюсида жавоб берди.

Нодира ҳикояси

“Мен режалаштирилмаган ҳомиладорликда эдим, муддати тахминан беш ҳафта эди, уни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилдим. Мен Тошкентда бир неча йилдан буён яшайман, аммо шаҳар пропискам йўқ, шу сабабли клиника излашга тушдим. Менга Тошкентнинг марказий туғруқхоналаридан биридаги шифокорни тавсия қилишди, ўша ерга мурожаат қилдим”.

Нодира интернетдан клиникаларни қидирди, аммо хусусий клиникаларнинг ҳаммасида унга рад жавоби беришди ва “биз бундай нарсалар билан шуғулланмаймиз”, дейишди. Шундан сўнг у танишларига мурожаат қилди ва улар Нодирага Тошкент марказида жойлашган туғруқхонага мурожаат қилишни маслаҳат беришди.

“Улар менга телефон рақам беришди, ўша рақам орқали мени бошқа рақамга йўналтиришди. Аёл билан гаплашдим, у дастлабки кўрикдан ўтишим кераклигини айтди”.

Нодира кўрикдан ўтиш учун ўша аёлнинг келини сифатида бормоғи лозим эди. Ҳомиладорлик муддатини аниқлаш учун эса УТТдан ўтиш зарур эди. Нодирага номаълум сабабларга кўра ҳомиланинг қотиб қолганлиги ҳақида ёлғон ҳикоя тўқишган.

“Шунда шифокор УТТ ўтказиши, ҳомила аслда қотмаганлигини айтиши ва аниқ муддатни айтиши керак эди. Ўша лаҳзада тушундимки, аборт расмий эмас”.

Нодира шифокорга кассадан ўтказмай 200 минг сўм нақд пул тўлади.

Дастлабки кўрикдан сўнг Нодирага вакуум аспирацияси деб номланадиган усул билан аборт ўтказиш тайинланди.

ЖССТнинг баҳолашича, 12 ҳафталик ҳомиладорликка қадар вакуум аспирацияси ва дори-дармонли аборт хавфсиз усуллар ҳисобланиб, асосий усул сифатида тавсия этилади. Вакуум аспирацияси 2-3 дақиқа давом этади ва бемор 1,5 соатдан кейин уйга жўнатилиши мумкин. Жарроҳлик ёки умумий оғриқсизлантириш қўлланиши мумкин.

Қиздан фақат оғзаки равишда қон гуруҳи, унинг ва онасининг қон ивиш хусусияти ҳақида сўралиб, таҳлиллар тайинланмади. Унга анкета тўлдирилмади, маълумотлари махсус журналга киритилмади.

Х куни

«Жарроҳликдан олдин менга нима олиб келиш кераклиги ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демади. Мен биринчи марта бундай вазиятда эдим ва нималар кераклигини билмас эдим. Фақат клиникага борганимда мендан зарур нарсаларни олиб келганимни сўрашди. Ҳамшира дорихонага бориб зарур ҳамма нарсани сотиб олишига тўғри келди».

Нодиранинг сўзларига кўра, у жарроҳлик хонасига кирганида, у ерда бир нечта одам бор экан. Қизга вакуум аспиратор шприцини кўрсатишган, сўнгра қизнинг пастки қисмини парда билан ёпиб, жарроҳликка киришишган.

«Менга маҳаллий оғриқсизлантирувчи юборишди. У таъсир қилмади ва мен чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилдим, жарроҳлик 40 дақиқа давом этди. Ўрнимдан турганимда қон қуйқасини кўрдим, ён столчада эса жарроҳлик аборти учун ишлатиладиган жарроҳлик асбоблари ётарди».

Амалиёт учун Нодира тўловни яна кассадан ўтказмай жарроҳлик хонасида амалиётдан кейин амалга оширди. Амалиёт Нодирага 585 минг сўмга тушди. Қизга оғриқ қолдирмайдиган укол қилиниб, даволаш учун дорилар рўйхати билан уйга жўнатилди.

Буларнинг барини ўзинг ўйлаб топдинг

Эртаси куни қизда кучли қон кетиши бошланди ва у аборт тўғрисида келишиб олган аёлга қўнғироқ қилди. Шифокор дарҳол касалхонага бориши кераклигини айтди.

Нодира касалхонага етиб боргунча қон кетиши тўхтади. Шифокорга тушунтира олмади ва у аёл Нодирага ишонмади ва бу провокация, деб ўйлади.

«У мен қон кетиши борасида ёлғон гапираётганимни айтди. Мен уларни милицияга “сотишим” мумкинлигини ва менга умуман  ёрдам берганидан афсусда эканлигини билдирди».

Бу «консультация» учун ҳам Нодира шифокорга 200 минг сўм тўлади.

Кейинги текширув ва даволаш белгиланмади.

«Хоҳласанг кейин ўзинг текшириб кўрасан», дейишди қизга.

Тиббий муассасаларда қонунга хилоф равишда ёки қонун талабларига жавоб бермайдиган шароитларда ўтказиладиган абортлар аёллар ва тиббий ходимлар саломатлигига жиддий хавф туғдириши, шунингдек мамлакат қонунларини бузиши мумкин. Мана бир нечта потенциал муаммолар:

Расмийлаштирилмаган абортлар салбий шароитларда ўтказилиши мумкин, бу эса асоратлар ва инфекциялар хавфини оширади. Ихтимослашмаган шароитлар ва малакали тиббий назоратнинг йўқлиги қон кетиши, инфекциялар, аъзолар шикастланиши ва ҳатто ўлим каби аёл саломатлигига жиддий хавфлар туғдириши мумкин.

Расмийлаштирилмаган абортларда аёлларга маслаҳат ва психологик қўллаб-қувватлаш тақдим этилмаслиги мумкин.

Қонунга хилоф равишда аборт ўтказиш аёл учун ҳам, тиббий ходим учун ҳам қонуний оқибатларга олиб келиши мумкин. Турли мамлакатларда абортни тартибга солувчи қонун ва қоидалар белгиланган бўлиб, уларни бузиш маъмурий жарима, лицензиядан маҳрум қилиш ва ҳатто жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Anhor.uz таҳририяти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳомиладорликни тўхтатиш тартиби ҳақида саволлар билан мурожаат қилди. Соғлиқни сағлаш вазирлигидан олинган жавобларга кўра:

Ҳомиладорлик аёл хоҳишига кўра туғруқхона комплекслари гинекология бўлимларида тўхтатилади.

Асбобли ёки дори-дармон билан аборт бирламчи тиббиёт йўналишидан йўлланма билан туғруқхона комплекслари гинекология бўлимларида бепул, шунингдек юқорида номланган муассасаларнинг ўзини ўзи молиялаштириш бўлимларида тегишли равишда йўлланма билан тўлов асосида амалга оширилади.

Соғлиқни сағлаш вазирлиги ҳомиладорликни тўхтатишни расмийлаштирмай амалга оширувчи клиникалар ҳақидаги Anhor.uzнинг саволига 114-моддага асосланиб жавоб беришдан бош тортди.

«Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш (аборт) акушер-гинеколог томонидан тиббий муассасадан ташқарида ёки тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилса, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравар миқдоридагача жарима ёки маълум ҳуқуқдан уч йилгача маҳрум этиш ёхуд икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки би ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жахоланади”.

Ҳомиладорликни (аборт) тўхтатиш тартибини қонунга хилоф равишда амалга оширган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 114-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Мила Аскёнова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.