Зоминдаги биринчи ультрамарафон қандай ўтди

Фото из сообщества Tashkent Runners

Зомин миллий табиий боғида Ўзбекистонда илк бор ультрамарафон – 50 ум масофага югуриш ўтказилди. Бундан ташқари, 21, 10, 2 км га югуриш ҳамда 2 км га Скандинавия юриши ҳам бўлиб ўтди. Югуришда 600 киши қатнашди, уларнинг орасида Anhor.uz журналисти Дана Опарина ҳам бор эди.

Старт пакетларининг берилиши ва тадбирнинг ташкил қилиниши

Тадбирга сал дилхиралик киритган ягона нарса – старт пакетини бирданига тўлиқ тўпламда олишнинг имкони бўлмади. Тошкентда уларни икки кун беришди, старт пакетидаги майкаларни фақат биринчи кун якунига олиб келишди. Пакетларни бериш жойига икки марта боришга тўғри келди.

Қолган ишларда югуриш юқори даражада ташкиллаштирилди: ҳеч қандай инфратузилма мавжуд бўлмаган табиий боғда саҳна, палаткали лагерь, кўнгилочар ўйинлар, озиқ-овқат ортилган вагон, старт жойини ташкиллаштириш катта саъй-ҳаракатни талаб қилади.

Юлдузли меҳмонхона ва қаҳвага навбатда одамлар билан суҳбат

Оқшом тушганида электрон мусиқа янгради ва келганларнинг кўпчилиги палаткали лагерда жойлашди, озиқ-овқат ортилган вагонга навбат тизилди. Эски танишлар билан мулоқот қилиш ва юлдузли осмонни томоша қилиш ёқимли эди – бу қаҳвага навбатда турилган бир соатлик кутишни безаб турди.

Трассанинг мураккабликлари ва ғолиблар

Трасса мураккаб эди – биринчидан, бу кўтарилишлар ва тушишлар, иккинчидан, ўнқир-чўнқир йўл. Югуришга жиддий ёндашмаган иштирокчиларни яна бир мураккаблик деб айтиш мумкин. 2 км лик масофада улар тепаликка пиёда чиқа бошлашди, ундан эса бошқа иштирокчиларни йиқитган ҳолда старт томонга чопиб кетишди.

50 км масофага югуришда биринчи ўринни наманганлик Дониёр Қурбоналиев , иккинчи ўринни чирчиқлик Нодир Таниев, учинчи ўринни эса тошкентлик Рафаэль Зинуров эгаллади. Шунингдек, 50 км масофага югуришда ультрамарафоннинг ягона аёл иштирокчиси Янгибозордан Дилфуза Оллаёрова ҳам қатнашди.

Совриндорлар ҳамда 50, 21, 10 км га ўз ёш тоифаларида югурган энг яхши иштирокчиларга Li-Ning дўконларида харид қилиш учун 400 минг сўмлик ваучерлар топширилди.

Асосий савол – қанча пул ишлаб олинди?

Югуришда қатнашиш учун старт пакети 150 минг сўмни (старт рақами, майка, сумка) ташкил қилди. Шунингдек 200 минг сўмга ҳам пакет (старт рақами, майка, сумка, бафф) олиш мумкин эди. Бундан ташқари, исталган суммага хайр-эҳсон қилиш имкони бор эди. Агар 600 нафар иштирокчи 150 минг сўмдан старт пакетини харид қилган, деб тахмин қилсак, унда тадбирда қарийб 9 минг АҚШ доллари тушган.

Ушбу табиат масканининг ўзи учун иқтисодий самарани баҳолаш эса қийин, чунки бу ерда палаткали лагерь ташкил қилинди, кимдир ўз палаткасида, бошқалар меҳмонхонада жойлашди, кимдир эса югуриш кунида етиб келди.

Якун

Zaamin Ultra марафони Samarkand Half Marathon доирасидаги югуришлар сериясида биринчиси холос. Самарқандда ўтказиладиган асосий тадбир арафасида Тошкент вилоятида New Start марафонини ўтказиш режалаштирилган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаянэ Умерованинг сўзларига кўра, Samarkand Half Marathon доирасидаги бу йилги мавзу – ногиронлиги бор одамларни иш билан таъминлаш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.