Москвага 10 та дрон ҳужум қилди, уларнинг барчаси уриб туширилди
Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари “Москвага қараб учиб келаётган” ўнта дронни уриб туширган. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди, деб ёзади DW.
Унинг сўзларига кўра, улардан дастлаб биттаси, сўнг яна иккитаси Москва вилояти жанубидаги Подольск шаҳар округида уриб туширилган. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар йўқ. Шошилинч хизматлар мутахассислари воқеа жойида ишламоқда. Собянин ушбу ҳужумни шу давр мобайнидаги энг катта кўламлиларидан бири деб атади.
Яна 15 та учувчисиз учар қурилма ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари томонидан Брянск вилояти ҳудудида йўқ қилинган. Бундан ташқари, иккита дрон Тула вилояти осмонида уриб туширилган, Ростов вилояти ғарбида эса ракета уриб туширилган. Ҳеч бир ҳолатда қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Шарҳлар