10 май куни “Биринчи завод” НҚИЗга учувчисиз дрон ҳужумидан сўнг Калуга вилоятидаги нефт қувуридан 5 тонна нефт сизиб чиқган

Фото: press tv

Полотняный қишлоғидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум 9 майдан 10 майга ўтар кечаси содир бўлди. Аввалроқ АСТРА видеоларни чоп этган маҳаллий аҳолига таяниб хабар берганидек, ҳужумдан кейин нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққан. Губернатор ҳужумни тасдиқлади, бироқ у қандай корхона ҳақида гапираётганини айтмаган.

АСТРАнинг аниқлашича, дронлардан бири Биринчи завод нефтни қайта ишлаш ускунасига келиб урилган, 3 та ёқилғи баки ҳам ёниб кетган. Бундан ташқари, ёнғин натижасида нефт қувури шикастланган, натижада 5 тонна нефт тўкилган.

Маҳаллий аҳоли аввалроқ хабар берганидек, завод ишчилари соат 12:00 атрофида эвакуация қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.