10 ойдан сўнг суд Пётр Каримовнинг собиқ биринчи хонимга қарши даъво аризасини кўриб чиқишга киришмоқда
2023 йил июнь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик ишини кўриб чиқди. Кейин судланувчининг (Татьяна Каримова) расмий вакили илтимосига биноан ишни кўриб чиқиш номаълум муддатга қолдирилганди.
Суд ишида даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Пётр Каримов бўлиб, у мамлакатнинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан мерос ҳуқуқидан келиб чиқадиган низо юзасидан судга даъво қилган.
“Дарё” нашрининг ёзишича, Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёни давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади. Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўрилади. Суд экспертиза хулосасини тайёрлади, дейилади суд ахборот хизматининг изоҳида.
Шарҳлар