Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”нинг 100 га яқин объектларига ҳужум қилди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари икки соат ичида Ливандаги юзта ракета учириш қурилмаларига зарбалар берди, деб хабар қилади Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) матбуот хизмати. Ушбу қурилмалар, гўёки, Исроил ҳудудини ўққа тутиш учун мўлжалланган бўлган.
ЦАХАЛ маълумотларига кўра, зарбалар “террорчилик инфратузилмасининг қўшимча обектлари”га ҳам берилган. Исроиллик ҳарбийлар “Ҳизбуллоҳ” “инфратузилмаси ва имкониятларини вайрон қилиш бўйича ишлар”ни давом эттиришга ваъда берди. Ҳужум оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланаётган юзлаб пейжерлар ёппасига портлади. 18 сентябрь куни мамлакатда бошқа электрон ускуналар — ноутбуклар, рация ва портатив алоқа воситалари портлай бошлади. 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, минглаб кишилар жабрланди.
Шарҳлар