Зеленский: Россия қўшинлари бир ҳафта ичида Украинага қарийб минг марта зарба берди
Ўтган ҳафтанинг ўзида — 27 майдан 2 июнгача Россия қўшинлари Украина ҳудудига турли ракеталар, авиабомбалар ва зарбдор дронлар орқали қарийб минг марта зарба берди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди, деб ёзади Meduza.
“Инсон ҳаётини бутунлай менсимаслик ва доимий террор — Россия айнан мана шу нарсаларни тарқатмоқчи, — деб ёзди Зеленский. — Россия террори мағлуб бўлиши керак. Дунё буни таъминлашга қодир”.
Зеленский иттифоқдошларини Украинага етарлича ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва узоқ масофали қуроллар тақдим этишга, шунингдек, Россияга шунчалик босим ўтказиб, унинг “мослашиши”га имкон бермасликка чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар