Илон Маскнинг 12-фарзанди дунёга келгани хабар берилди

Foto: Getty Images

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск камида 12 нафар боланинг отаси ҳисобланади, дейилади Bloomberg мақоласида.

Нашр манбаларига кўра, йил бошида Маск ва унинг дунёдаги биринчи кичик инвазив нейрочипни ишлаб чиқиш бўйича Neuralink компанияси топ-менежери Шивон Зилиснинг учинчи фарзанди дунёга келган. 2021 йилда улар эгизак фарзандларнинг ота-онасига айланган эди.

Маск 2021 йилга қадар учрашиб юрган қўшиқчи Граймс ҳам уч нафар фарзандни дунёга келтирган. Ундан ташқари, бизнесменнинг биринчи хотини — Жастин Уилсондан беш нафар фарзанди (эгизак ва уч эгизак) бор. Маскнинг тўнғич фарзанди, ўғли Невада 10 ҳафталик даврида болаларда тўсатдан ўлим синдромидан вафот этган.

Шивон Зилис 38 ёшда. У 2015 йилда Forbes’нинг венчур капитали категориясида “30 ёшгача бўлган 30 шахс” рейтингига кирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.