Амур вилоятида кўчкин тагида қолган 13 нафар кончини қидируви тўхтатилди
Амур вилоятидаги “Пионер” конида вайроналар остида қолиб кетган кончиларни қидириш ишлари тўхтатилди, деб хабар берди конни ўзлаштираётган “Покровский рудник” компанияси. У ердаги қидирув ишларининг тўхтатилиши қайта-қайта кўчкинлар хавфи билан изоҳланган.
«Бурғилаш натижалари шуни кўрсатдики, кончилар жойлашиши мумкин бўлган жойлар тош массаси ва сув билан тўлган», – дея тушунтирди компания. Уларнинг таъкидлашича, қутқарувчилар ва қутқарув операциясида қатнашган кон ходимларининг ҳаёти «ўлим хавфи остида».
Кўчкин вақтида конда 13 киши бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар