ЖССТ: 2020—2021 йилларда COVID-19 пандемияси туфайли қарийб 13 млн киши вафот этган
2020 ва 2021 йилларда COVID-19 пандемияси тегишли равишда 4,1 миллион ва 8,8 миллион кишининг ўлимига сабабчи бўлган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маърузасида айтилади. Коронавирус 2020 йилда энг кенг тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринни, 2021 йилда эса иккинчи ўринни эгаллаган.
ЖССТ маърузасига кўра, COVID-19 туфайли кутиладиган умр давомийлиги икки йил ичида 1,8 йилга камайиб, 71,4 ёшга —2012 йилдаги даражага тушди. 2021 йилда “глобал кутиладиган соғлом ҳаёт давомийлиги” 1,5 йилга камайиб, 61,9 ёшни ташкил қилди.
Пандемия оқибатлари бутун дунё бўйлаб нотекис акс этмоқда. Энг кўп жабрланган ҳудудлар Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Жануби-Шарқий Осиё бўлиб, у ерларда 2020—2021 йиллар мобайнида кутиладиган умр давомийлиги тахминан уч йилга, кутиладиган соғлом умр узоқлиги эса икки ярим йилга қисқарди.
Шарҳлар