14 апрель куни Нидерландия кескинлик ўсиши сабабли Теҳрондаги элчихонасини ёпади
Нидерландия Эрон ва Исроил ўртасида зиддият кучайгани сабабли якшанба куни Теҳрондаги элчихонасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.
“Голландиянинг Теҳрондаги элчихонаси ва Эрбилдаги консуллиги ушбу якшанба куни эҳтиёт чораси сифатида жамоатчилик учун ёпиқ бўлади”, – дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик бу қарорни Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайиб бораётгани билан изоҳламоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, учрашувга тайинланган одамлар бошқа сана ҳақида хабардор қилинади. Душанба куни дипломатик ваколатхоналарни очиш масаласи эса якшанба куни ҳал қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар