Швейцария Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакетига қўшилди
Швейцария 27 август куни кучга кирадиган, Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакетига қўшилди, деб хабар бермоқда DW. Мамлакат 9 июль куни ўз санкциявий рўйхатига 69 киши ва 47 та ташкилотни киритган эди.
Евроиттифоқ томонидан 24 июнь куни маъқулланган санкцияларнинг 14-пакети Россиянинг суюлтирилган табиий газ саноатига қарши ҳамда Европа корпорацияларининг учинчи мамлакатлардаги шуъба корхоналари орқали санкцияларнинг айланиб ўтиши олдини олишга қаратилган.
Санкциявий рўйхатга, шунингдек, Россиядан 116 жисмоний ва юридик шахс киритилган бўлиб, улар орасида қўшиқчи Шаман, актёр Иван Охлобистин, “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси ва босиб олинган Қрим ҳудудидаги “Артек” халқаро болалар маркази бор.
Шарҳлар