16 ёшли ўсмир йигит Францияда Олимпиада ўйинлари пайтида теракт содир этишни режалаштиргани маълум бўлди

Фото: news.sky.com

Гумондор Телеграмдаги хабарлари билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эътиборини тортган, у портловчи камар ясаш учун ижтимоий тармоқ орқали материаллар сотиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Sky News хабар беради.

Йигит, шунингдек, «Исломий давлат» террор ташкилоти номидан шаҳид бўлиб ўлишни хоҳлаётганини ҳам ёзган. Йигит 23 апрель куни ота-онасининг Юқори Савоядаги уйида қўлга олинган. Тинтув давомида терговчилар қўлёзмаларни, хусусан, ИШИДга содиқлик қасамёдини топган.

Ўсмир полицияга 2024 йилги ўйинлар вақтида милтиқ ва портловчи камар ёрдамида теракт уюштирмоқчи бўлганини тан олди. Йигитнинг тушунтиришича, нишон Ла Дéфанс бизнес ҳудуди бўлган. Шундан кейин полиция уни отиб ташлашини хоҳлаган. Прокуратура дастлабки терговни бошлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.