1700 ортиқ киши “Крокус”даги теракт иши бўйча жабрланувчи сифатида тан олинди

Фото: REUTERS/Evgenia Novozhenina

1700 дан ортиқ киши жабрланувчи сифатида тан олинди, бу ҳақда “Крокус”даги теракт иши бўйича тўрт нафар айбланувчини ҳибсга олиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарорда сўз боради, деб ёзади “Медиазона”.

Терговчилар иш бўйича 800 дан ортиқ гувоҳни ҳам сўроқ қилган. Мазкур иш бўйича жами 20 нафар шахс айбланиб, улардан 18 нафари тергов изоляторида сақланмоқда, икки нафари шаҳардан чиқмаслик ҳақидаги тилхат билан озод этилган.

“Коммерсант” нашри аввалроқ терговчилар концерт залининг ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган икки ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди. Бинодаги фавқулодда чиқиш йўлларининг ёпилиши туфайли 80 га яқин одам ҳалок бўлиши мумкин эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.