Непалдаги сув тошқинларида 200 киши ҳалок бўлиб, 30 киши бедарак йўқолди
Непалда икки кундан буён давом этиб, мамлакат пойтахти Катманду жойлашган водийни сув остида қолдирган кучли ёмғирлар оқибатида катта кўламда ер ўпирилишлари содир бўлмоқда.
Бу сафар табиий офатнинг асосий зарбаси Катмандуга тўғри келди, у ерда мингдан ортиқ уйлар сув остида қолди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Қутқарувчилар вертолётлар ва шишма қайиқларда қидирувни давом эттирмоқда, аммо омон қолганларни топиш эҳтимоли деярли йўқ.
Олимлар сўнгги вақтларда тез-тез юз бераётган кучли табиий офатларни иқлим ўзгариши билан боғламоқда.
Илиқроқ атмосфера кўпроқ намликни ушлаб туради, бу эса кучлироқ ёғингарчиликларга олиб келади. Бундан ташқари, океанлар қанчалик илиқ бўлса, улардан шунчалик кўп сув буғланиб чиқади, улар бўрон тизимлари учун озуқа ҳисобланади.
Шарҳлар