2024 йил давомида Усмонов олти млрд доллардан кўп маблағини йўқотди
Россияда энг йирик темир рудаси ишлаб чиқарувчи ҳисобланган Алишер Усмонов 2024 йилнинг биринчи ўн ойида россиялик миллиардерлар орасида энг катта йўқотишларга дуч келди. Янгиланган Bloomberg’нинг “Миллиардерлар индекси” маълумотларига кўра, январь ойидан бери унинг бойлиги 6,46 миллиард долларга камайган ва 14,6 миллиард долларгача тушган.
Бироқ жорий йил охирида россиялик энг бадавлат тадбиркорларнинг умумий бойлиги тахминан 26,3 миллиард долларга ошган.
“НЛМК” директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин ҳисобот даврида ўз бойлигини максимал даражада оширишга муваффақ бўлган. Январдан октябргача бўлган даврда у жами 4,81 миллиард доллар ишлаб топган ва бойлигини 28,8 миллиард долларга оширган.
Шунингдек, “Северсталь” раҳбари Алексей Мордашовнинг бойлиги 4,75 миллиардга ошиб, 25,6 миллиард долларга етган. Ўз навбатида, “Еврохим” ва “СУЭК” ҳаммуассиси Андрей Мельниченконинг капитали 4,2 миллиардга ошиб, 23 миллиард долларга етган.
Шарҳлар