2024 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти кореялик ёзувчи аёл Хан Ганга берилди
Стокгольмдаги Швеция академияси 2024 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофотини “тарихий жароҳатларга қарши турадиган ва инсон ҳаётининг мўртлигини очиб берувчи шиддатли шеърий насри учун” жанубий кореялик ёзувчи аёл Хан Ган олишини маълум қилди.
“Хан Ган ўз ижодида тарихий жароҳатлар ва кўринмас қоидалар тўпламига дуч келади ва ҳар сафар инсон ҳаётининг нозиклигини очиб беради. «У тана ва руҳ, тириклар ва ўликлар орасидаги боғлиқликни ўзига хос тарзда тушунади, у ўзининг шеърий ва экспериментал услуби орқали замонавий насрда новаторга айланди», дея тушунтиради қўмита ўз қарорини.
Хан Ган кўплаб адабий мукофотлар, жумладан Букер мукофотига (2016 йилда “Вегетариан аёл” романи учун) сазовор бўлган. “Вегетариан аёл” асарида ёзувчи ўзига хослик, нафислик ва зўравонлик масалаларини ўрганади.
Шарҳлар