Британия G7 саммитида Украинага қарийб 300 млн евро ажратади
Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украинага шошилинч гуманитар ва энергетик эҳтиёжлар учун 242 миллион фунт стерлинг (286,4 миллион доллар) ажратилиши ҳақида эълон қилади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Британия ҳукумати маълум қилишича, саммитда бош вазир учун бирламчи масала музлатилган Россия активларидан фойдаланиш бўлади.
Риши Сунак иттифоқдошлар жанговар ҳаракатлар тўхташига эришмоқчи бўлса, қатъийлик намоён этиши кераклигини айтди.
Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Буюк Британия қарийб 12,7 миллиард фунт стерлинглик ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий ёрдам ажратди. Апрелда Сунак Украинага 620 миллион доллар тақдим этишга ваъда берган, у эса Буюк Британия тарихидаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакети бўлиши кутилаётган эди.
Шарҳлар