34 йил қамоқхонада ўтирган америкалик айбсиз бўлиб чиқди
34 йил аввал қотилликда айбланиб қамалган америкалик Кристофер Данн айбсиз, деб топилди. Бу ҳақда “Мидwест Инноcенcе Прожеcт” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.
Миссури Олий суди Кристофер Даннга кўп йиллик тутқундан сўнг озодликка чиқиш йўлини кўрсатди. дейилган баёнотда. – Крис қилмаган жинояти учун панжара ортидан, ниҳоят, оиласи бағрига қайтди.
НБC телеканали хабар беришича, 18 ёшли Данн 1990-йил ўсмирни отиб ўлдиришда айбланган. Жисмоний далил йўқлигига қарамай, у биринчи даражали қотилликда айбдор, деб топилиб, шартли равишда озод қилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ҳукм 12 ва 14 ёшли гувоҳлар кўрсатмасига асосланиб чиқарилган. Кейинроқ гувоҳ ўсмирлар сўзидан қайтиб, прокурор ва полиция томонидан мажбурланганини тан олган.
Сохта айблов билан қамоқда ўтказган йиллари учун жабрланувчига товон тўланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Шарҳлар