Ўтган тунда Россия ҳудудлари осмонида 38 та дрон йўқ қилинган
Ўтган тунда Россиянинг бешта ҳудуди дронлар ҳужумига учраган, деб ёзади “Коммерсантъ” Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Белгород вилояти ҳудудида учта, Курск вилоятида еттита, Воронеж вилоятида иккита, Ростов вилоятида 21 та ва Астрахань вилояти осмонида бешта дронни тутиб қолган ва йўқ қилган.
9 июлга ўтар кечаси Белгород вилояти камида икки марта ўққа тутилган, оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган. Ростов вилоятида дрон ҳужуми қайтарилгач, электр подстанцияси ёниб кетган. Воронеж, Курск ва Астраханда вайронагарчиликлар ва жабрланганлар қайд этилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар