6 ойда Россиядан 65 минг ноқонуний мигрант чиқариб юборилди

Foto: migrant.uz

Биринчи ярим йилликда миграция қонунчилигини бузганлиги учун Россиядан тахминан 65 минг киши чиқариб юборилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўзининг телеграм каналида хабар берган.

“МВД” маълумотларига кўра, “ОДКБ” доирасида ўтказилаётган “Нелегал-2024” тезкор-профилактика амалиёти натижасида 120 минг хориж фуқаросига Россияга кириш учун тақиқ қўйилди. Таққослаш учун, 2023 йил давомида РФга 170 минг чет эл фуқаросига кириш тақиқланган эди.

Вазирлик 2024 йилда содир этилган жиноятлар бўйича ҳам статистик маълумотларни келтирган. Жиноят содир этган мигрантлар сони умумий олганда 3,7 фоизга камайган.

Мигрантлар томонидан содир этилган оғир жиноятлар сони 11,1 фоизга, шу жумладан, талончилик 30 фоизга, босқинчилик деярли 10 фоизга, жинсий жиноятлар 8,5 фоизга камайган.

“Статистика Россия ИИВнинг мигрантлар орасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича режали текширувлар ва амалиётлар ўтказиши яхши натижа бераётганини кўрсатмоқда”, – дейилади хабарда

“Нелегал – 2024” операциясининг иккинчи босқичи одатда август ойининг иккинчи ярмидан бошланиб, йил охиригача давом этади. Шунинг учун муҳожирларга ҳужжатсиз юриш асло тавсия этилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.