АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам учун 6 млрд доллар ажратди
АҚШ 26 апрель куни Киевга ҳарбий ёрдам учун 6 миллиард доллар ажратди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина мудофааси бўйича Алоқа гуруҳи билан “Рамштайн” форматидаги навбатдаги учрашувдан кейин маълум қилди.
Ушбу маблағ Вашингтонга Америка корхоналаридан Украина қуролли кучлари учун қурол сотиб олиш имконини беради.
“Пакет NASAMS ва Patriot тизимлари учун тутиб олиш бўйича ўта муҳим воситаларни ўз ичига олади. Кўпроқ учувчисиз қурилмалар ва бошқа ускуналар. Катта сонли артиллерия снарядлари ва “ер — “ҳаво” ракеталарини ҳам”, — деди Остин.
Аввалроқ АҚШ Украинага узоқ масофали АТАCМS ракеталарини махфий равишда етказиб бергани, ушбу ракеталар 12 март куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланган Украина учун ҳарбий ёрдам пакетига киритилгани хабар берилган эди. Шунингдек, Украина бу ракеталардан бирини 17 апрель куни Россиядаги нишонларга қарши қўллагани ҳам маълум бўлди.
Шарҳлар