8-9 май кунлари Берлинда рус ва ҳарбий рамзларни қўйиш тақиқланган эди
8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон уруши тугашини нишонлаш муносабати билан Берлин полицияси Трептов, Тиргартен ва Шёнхольцер-Хайде боғлари ва уларнинг атрофидаги совет мемориаллари ҳудудида Россия рамзларини намойиш қилишни тақиқлади. Россия байроқлари, Георгий ленталари, кийим-кечаклар, орденлар, ҳарбий ва марш қўшиқлари, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши урушини мадҳ этувчи рамзлар, жумладан Z белгиси тақиқланган, дейилади шаҳар полицияси баёнотида.
Истиснолар фақат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, дипломатлар ва бошқа ҳукумат вакиллари учун тақдим этилади. Чекловлар, шунингдек, ёдгорликлар ва унга туташ ҳудудлар ташқарисидаги митингларга ҳам тааллуқли эмас.
Россиянинг Берлиндаги элчихонаси шаҳар ҳокимиятини совет обидалари ҳудудида рус намлиги ва рамзларига қўйилган тақиқни бекор қилишга чақирди. “Биз бу тақиқни урушдан кейинги даврда Россия ва Германия халқлари ўртасидаги тарихий ярашув руҳига зид бўлган камситиш сифатида баҳолаймиз”, — дейилади элчихона баёнотида.
Шарҳлар