Россия ҳудудлари осмонида Украинанинг 80 дан ортиқ дрони уриб туширилди
14 июнга ўтар кечаси Украинанинг 80 тадан ортиқ ўзи учар қурилмалари Россиянинг бир нечта ҳудудларига ҳужум қилди, деб хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги.
Ростов вилоятининг Морозов туманида дронлар ҳужуми оқибатида бир нечта аҳоли пункти электрсиз қолди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Ростов вилояти осмонида 70 та украин дрони уриб туширилган.
Воронеж вилоятининг Лискинский туманида олтита ўзиучар қурилма уриб туширилган. Уларнинг бўлаклари қулаши натижасида нефт базасининг фойдаланилмайдиган резервуарига зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Яна олтита дрон Курск вилоятида, Белгород ва Волгоград вилоятларида иккитадан, Қримда эса битта дрон уриб туширилган. Ҳужумлар оқибатлари ва жабрланганлар ҳақида маълум қилинмаяпти.
Шарҳлар