Зеленский: Украина Курск вилоятидаги 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда
Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида 1250 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни ва 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 19-август куни чет эл дипломатик муассасалари раҳбарлари билан йиғилишда маълум қилди, деб ёзади DW.
Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари битта операция давомида энг кўп сонли россиялик асирларни қўлга олган, “Украина учун алмашинув фонди тўлишда” давом этмоқда.
Зеленский даъво қилишича, Россия қуролли кучлари “бизнинг Суми вилояти қаршисидаги Россия чегарасидан” сезиларли даражада сиқиб чиқарилган.
Украина етакчиси таъкидлашича, дунёдаги кўпчилик бир неча ой аввалроқ Курскка ҳужумни нореал ва Россиядаги “қизил чизиқлар ичидаги энг қизилининг кесиб ўтилиши” деб ҳисоблаган бўларди. “Айнан шунинг учун ҳам, бизнинг бундай тайёргарлигимиз ҳақида ҳеч ким эшитмаган ҳам”, — деди у ва “фаол ва превентив ҳимоя Россия террорига қарши туришнинг энг самарали усули” эканини қўшиб қўйди.
Шарҳлар