АҚШ, агар Шимолий Корея урушга кирса, Украина учун қурол чекловларини олиб ташлаш билан таҳдид қилди

Фото: The U.S. Army

Украина Қуролли Кучлари (АФУ) Шимолий Корея аскарлари урушга Россия томонида кирса, уларга қарши Америка қуролларидан фойдаланишда ҳеч қандай чекловларга эга бўлмайди, деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сабрина Сингх.

Вашингтон бундай кескинлашув содир бўлган тақдирда бирон бир асос яратишни режалаштирмоқдами, деган саволга у шундай жавоб берди: «Йўқ… агар биз  Шимолий Корея қўшинлари фронт чизиғига қараб ҳаракатланаётганини  кўрсак, мен улар уруш  қатнашчиларидир».

Пентагоннинг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея Россияга ўзининг 10 минг аскарини юборган.

«Уларнинг баъзилари аллақачон Украинага яқинлашиб бўлган ва биз Россия улардан жанговар ҳаракатларда ёки Курск вилоятида Украина Қуролли кучларига қарши операцияларни қўллаб-қувватлаш ниятида эканлигидан хавотирдамиз», – деди Сингх.  Унинг сўзларига кўра, агар Шимолий Корея аскарлари жанг майдонида пайдо бўлса, “бу вазиятнинг янада кучайишини англатади ва Президент Владимир Путиннинг умидсизлиги кучайиб бораётганини таъкидлайди” ҳамда Россия армиясида “кўринадиганидан кўра кўпроқ муаммолар борлигини” тасдиқлайди. Унинг эслатишича, украиналиклар ўз суверен ҳудудлари учун курашмоқда ва Қўшма Штатлар  ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш мажбуриятини олган. «Бу Шимолий Корея ўз аскарларини урушга жўнатганда амалга ошириши керак бўлган ҳисоб-китоб, биз ҳозирда Россия 500 минг кишидан ортиқ йўқотишларни кўрмоқдамиз», деган Сингх.

Бироқ у Курскда Шимолий Корея қўшинлари борлигини тасдиқлашдан бош тортди. «Эҳтимол, улар шу йўналишда ҳаракат қилмоқдалар… Лекин ҳозирча менда батафсилроқ маълумот йўқ», – деди Сингх.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.