АҚШ давлат котибининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зейя 19-23 май кунлари Астана (Қозоғистон) ва Тошкент (Ўзбекистон) шаҳарларида бўлиб, демократик бошқарув ва қонун устуворлигини; инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни ҳимоя қилиш; ва диний эркинликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилади.
Тошкентда Давлат котибининг ўринбосари Зейя Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва одил судловдан тенг фойдаланиш соҳаларида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минтақавий мулоқот” ташкилоти томонидан ташкил этиладиган конституциявий жиноий суд ишларига бағишланган илмий конференцияда нутқ сўзлайди.
Шунингдек, у юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини гендер тенглигини тарғиб қилиш, гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш, диний эркинликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилишга жалб қилади, дейилади АҚШ Давлат департаментининг баёнотида.
Шарҳлар