АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдам қисқариши эҳтимолига ишора қилмоқда
Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги уруш зонасида тинч аҳолининг аҳволини яхшилаш учун Исроилга босим ўтказмоқда.
dpa агентлиги маълумотларига кўра, агар яқин 30 кун ичида бу борада яхшиланиш кузатилмаса, Вашингтон бу АҚШнинг ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонунини бузиш сифатида баҳоланиши мумкинлиги билан таҳдид қилган. Бундай ҳолатда АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами камайиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроил ҳукуматига мактуб йўллаб, уларда Исроил ҳукуматидан Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш учун “фавқулодда ва узоқ муддатли чоралар” кўришни талаб қилган эди.
Бироқ, агар Исроил бу талабга эътибор бермаса, қандай аниқ оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳалигача ҳеч қандай баёнот берилмаганди.
Шарҳлар