АҚШ Японияда янги ҳарбий қўмондонлигини тузади
АҚШ хавфсизлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун Японияда янги ҳарбий қўмондонлик ташкил этади. Бу ҳақида The Wall Street Journal газетаси хабар бермоқда.
Хитойнинг ҳарбий қудратини ошириши олдидан Вашингтон Осиёдаги иттифоқчиларини мустаҳкамлаш чораларини кўрмоқда, дейилади материалда.
WSJ маълумотларига кўра, юқори мартабали Америка ва Япония расмийлари 28 июль куни янги штаб-квартиранини эълон қилишмоқчи.
Янги Америка қўмондонлигини уч юлдузли генерал бошқаради. У Япония томони билан ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштиради, қўшма машқларни режалаштиради ва ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда мамлакат мудофаасида қатнашади.
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери Япония ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари ва бошқа ҳарбий инфратузилма объектлари мавжуд. АҚШ кучлари ва қўшинлари таркибида Японияда тахминан 47 минг ҳарбий хизматчи хизмат қилади. Бош қароргоҳи Токиодан 30 км ғарбда жойлашган Ёкота базасида жойлашган.
Шарҳлар