АҚШ махсус хизматлари мамлакатнинг мудофаа корхоналарида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишидан хавотирда
АҚШ разведка ҳамжамияти АҚШ ҳарбий-саноат компанияларини Россияга алоқадор шахслар томонидан қўпорувчилик таҳдиди кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги 21 ноябрь, пайшанба куни АҚШ Миллий разведка директори сайтида эълон қилинган огоҳлантиришга таяниб хабар берган.
Ҳужжат Россия президенти Владимир Путин ва бошқа Россия вакилларининг таҳдидлари фонида эълон қилинган. Узоқ масофага учадиган Ғарб қуролларининг Россия Федерацияси ҳудудига берган зарбаларига жавобан Россиянинг ўрта масофали ракетаси билан Украинага берилган зарбасига бағишланган видеомурожаатида Путин, Москва Украина ҳарбийлари Россияга зарба бериш учун фойдаланадиган қуроллар қайси давлатники бўлса, ўша давлатларнинг ҳарбий нишонларига зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтган. Бу давлатлар орасида АҚШ ҳам бор.
Мудофаа компанияларининг ходимларини ёллаш
АҚШ разведка ҳамжамиятининг ҳисоботида айтилишича, Россия разведка идоралари мудофаа ходимлари орасидан “инсайдерлар”ни ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун учинчи шахсларни ёллаши мумкин. АҚШ разведка идоралари Европанинг бир қанча давлатларида Россия билан алоқадор шахслар томонидан содир этилган бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларига ишора қилади.
«Россиянинг Европадаги қўпорувчилик ҳаракати хориждаги ва потенциал АҚШнинг ўзида Америка компаниялари учун хавфни оширади», – дейди разведка агентликлари.
Путин 21 ноябрь куни Россия ҳарбийлари Днепрдаги ҳарбий-саноат комплекси объектига ядросиз гипертовушли баллистик ракета билан ҳужум қилганини айтади. Унинг сўзларига кўра, бу ўрта масофага мўлжалланган энг янги “Орешник” баллистик ракеталаридан биридир. Россия илгари бу қуролларни Украинага қарши урушда ишлатмаган ва уларнинг мавжудлигини эълон қилмаган. Бир қатор экспертларнинг фикрича, сўз “Рубеж” ракета тизими асосида яратилган, 6000 километргача учадиган ракета ҳақида бормоқда.
Шарҳлар