АҚШ Москва биржаси билан транзакцияларга лицензияни икки ойга узайтирди

Фото: вечерняя Москва

АҚШ Молия вазирлиги Вашингтон томонидан санкция жорий этилган Москва биржаси, Миллий клиринг маркази (МКМ, Москва биржасидаги валюта операцияларининг контрагенти) ва Миллий ҳисоб-китоблар депозитарийси (МҲКД) билан 12 октябрга қадар операцияларни амалга оширишга рухсат берувчи иккита лицензия берди, дейилади вазирлик веб-сайтида. .

Илгари рухсатномалар 13 августгача амал қиларди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 ноябрига қадар МКМ билан нефть, нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа энергия ресурслари билан боғлиқ операцияларга рухсат берилди.

Ушбу ташкилотлар 12 июнь куни Америка санкциялари остида қолганди. Шундан сўнг, Москва биржаси доллар ва евро билан валюта жуфтликларида савдони тўхтатди. 13 июнь куни биржа, МКМ ва МҲКД Британия санкциялари остида қолди.

Янги чекловлар туфайли жисмоний шахслар ва компаниялар биржада Америка ва Европа валюталарини сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлишди ва Россия банки уларнинг расмий курсини ҳисоблашнинг янги усулига – банкларнинг конверсион операциялари тўғрисидаги маълумотларга асосланишига ўтди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.