АҚШ Навальнийнинг ўлими сабабли Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилди

Флаг США
Фото: freepik.com

АҚШ Навальнийнинг ўлдирилиши туфайли Россияга қарши янги санкциялар киритди. Бу ҳақда Оқ уй пресс-релизида айтилади. Санкциялар Россиянинг жами 500 фуқароси ва ташкилотини қамраб олиши керак.

“Ушбу санкциялар Навальнийнинг қамоққа олинишига алоқадор шахсларга, шунингдек, Россия молия сектори, мудофаа саноат базаси, харид қилиш тармоқлари ва кўплаб қитъаларда санкциялардан бўйин товлаган шахсларга қаратилган”.

“Шунингдек, биз 100 га яқин ташкилотга Россия ҳарбий саноатини яширин қўллаб-қувватлаш учун янги экспорт чекловларини киритмоқдамиз. Шунингдек, мен ўз жамоамга фуқаролик жамияти, мустақил оммавий ахборот воситалари ва бутун дунё бўйлаб демократия учун курашаётганларни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга йўналтирдим”, — дейилади АҚШ президенти номидан қилинган баёнотда.

Бундан ташқари, Байден яна Украинага ёрдам тўғрисидаги қонунни қабул қилишга чақирди.

Аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг қарийб 700 миллион доллар активларини мусодара қилишни талаб қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.