АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Москва биржасига қарши санкциялар жорий қилди
Буюк Британия ҳукумати санкциялар рўйхатига Москва биржасидан ташқари Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсини ҳам қўшди, деб ёзади “Медуза”.
Изоҳда айтилишича, ҳар учала молия ташкилоти ҳам стратегик аҳамиятга эга бизнесда Россия ҳукуматидан имтиёз ва ёрдам олган ва олмоқда. Буюк Британиянинг санкциялари активларни музлатиш ва траст хизматларига чекловларни ўз ичига олади.
Бир кун аввал АҚШ Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига қарши санкциялар жорий қилган эди. Шундан сўнг, Москва биржаси 13 июндан доллар ва евродаги савдолар тўхтатилишини эълон қилди.
Улашиш:
Шарҳлар