АҚШ президентининг оиласи у қандай қилиб сайловолди пойгасидан чиқиши мумкинлигини муҳокама қила бошлади
Байденнинг оиласи унинг қандай қилиб пойгадан чиқишини муҳокама қила бошлади, дея хабар беради NBC News. Оқ уй буни рад этмоқда. Телеканал манбаларига кўра, 81 ёшли Байденнинг оиласи демократларга Дональд Трампни енгиш учун энг яхши шароитларни таъминлаган ҳолда, Байден янги президентлик муддатига ўз номзоди илгари сурилишидан воз кечиши қандай бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишмоқда.
Муҳокама марказида, телеканал таъкидлаганидек, биринчи хоним Жилл Байден, президентнинг ўғли Хантер Байден ва синглиси Валери Оуэнс, шунингдек, бир қанча яқин ёрдамчилари бор.
Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Эндрю Бейтс Байденнинг оила аъзолари бундай суҳбатлар ўтказаётганини рад этади: «Бундай бўлаётгани йўқ», – дейди у. Унга кўра, бундай баёнотлар билан чиққан одамлар Байденнинг оиласи ёки унинг жамоаси номидан гапирмаяпти.
Телеканалнинг қайд этишича, АҚШ президентининг айрим иттифоқчилари Байден яқин кунларда сайловолди кампаниясидан чиқиши мумкинлигини тан олишмоқда. Байденнинг ўзи эса сайловда ғалаба қозониш ниятида эканини бир неча бор айтганди.
Шарҳлар