АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш нафар ўринбосарига қарши санкциялар жорий қилди
АҚШ Молия вазирлиги Россия мудофаа вазирининг беш нафар ўринбосари, жумладан, Владимир Путиннинг амакиваччаси Анна Цивилёвага қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилади.
Андрей Белоусовнинг ўринбосарлари Павел Фрадков, Александр Фомин, Виктор Горемикин ва Андрей Булига ҳам чекловларга дучор бўлган.
Жами 275 нафар шахс ва ташкилот турли мамлакатлардан, жумладан, Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Таиланд ва Швейцариядан санкцияларга тортилган. АҚШ Молия вазирлигининг хабар беришича, улар Россия ҳукумати Украинада уруш олиб бориш учун зарур бўлган технология ва жиҳозларни етказиб беришда иштирок этган.
Улашиш:
Шарҳлар