АҚШ: Россия ҳудудига ғарб қуроли билан зарба бериш ёки бермасликни Украинанинг ўзи ҳал қилади
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба иштирокидаги матбуот анжуманида у шундай деди:
«Украина бу урушни қандай олиб боришни мустақил равишда ҳал қилиши керак, чунки бу мудофаа уруши».
Шу билан бирга, Блинкеннинг қўшимча қилишича, Вашингтон Украина қуролли кучларининг Россия ҳудудига Ғарб қуроли билан ҳужумларини рағбатлантирмоқчи эмас, бироқ Украинани уруш майдонида зарур бўладиган барча воситалар билан таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар