АҚШ Россиянинг Украинага зарба беришни тўхтатиш борасида музокараларга тайёрлигини кўрмаётганини билдирди
Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби 3 январь куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Америка расмийлари Россия президенти Владимир Путиннинг Украина масаласи бўйича музокарага тайёрлигини кўрмаётганини тан олди.
“Оммавий ахборот воситаларида жаноб Путин кутилмаганда музокараларга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар бўлди, бироқ у ўзини музокараларга тайёр одамдек тутмаётгани аниқ”, – дейди Жон Кирби.
Шу билан бирга, амалдор яна Конгрессни Киев армияси учун янги ёрдам сўровини маъқуллашга чақирди.
Кирбининг сўзларига кўра, Оқ уйда Украинага қурол-яроғ етказиб бериш имконияти қолмаган.
Улашиш:
Шарҳлар