АҚШ санкцияларидан кейин Россия давлат банкларида Хитойнинг UnionPay карталари билан муаммолар бошланди
АҚШ санкциялари билан блокировка қилинган Россия банклари мижозларни ўзлари томонидан чиқарилган UnionPay тўлов тизими карталари хорижда ишлашни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантира бошлади.
“21 ноябрдан бошлаб UnionPay тўлов тизими карталарининг хорижда ишлашида қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Агар сиз чет элда бўлсангиз, нақд пулдан фойдаланишни тавсия қиламиз”, — дейилади Газпромбанк баёнотида.
Бундан бир кун аввал кредит муассасаси санкциялар унинг ишига таъсир қилмаслигини, карталар эса ишлашда давом этишини айтганди.
Ўз навбатида, “Примсоцсбанк” “ҳозирда банк АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилгани муносабати билан хорижда UnionPay карталари бўйича операциялар блокировка қилиниши мумкин»лигини, бироқ Россияда операциялар амалга оширилишда давом этишини маълум қилди. Банк Россия Федерациясидан ташқаридаги мижозларига тезроқ нақд пул олишни маслаҳат берган. Шу билан бирга, банк хорижий корреспондент банклардан янги қоидалар ва талабларни олгунча хорижий валютада ўтказмаларни қабул қилишни тўхтатиб туради.
ВТБ менежерлари эса Хитойда жойлашган йирик мижозларга норасмий равишда UnionPay карталаридан барча юанларни зудлик билан ечиб олишни маслаҳат бера бошлади, деган шундай огоҳлантиришни олганлардан бири The Moscow Times нашрига.
Шарҳлар