АҚШ Сенати музлатилган Россия активларини Украинага беришни маъқуллади

Фото: Npr.org

АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Қўшма Штатларга Россия активларини кейинчалик бу маблағларни Украинага ўтказиш орқали мусодара қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар беради.

Россия армиясининг 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли бостириб кириши натижасида юзага келган вайронагарчиликни бартараф этиш учун маблағлардан фойдаланишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасининг жами 21 сенатордан 20 нафари томонидан қўллаб-қувватланди. Аввалроқ ҳужжат АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг тегишли қўмитаси томонидан маъқулланган эди.

Сенатор Бен Кардин қонун лойиҳаси Конгрессдаги ҳар икки партия вакиллари ва АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятида кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлади. У Украинанинг Россия томонидан босиб олинишига йўл қўймаслик учун унга ёрдам бериш зарурлигини, халқаро ҳамжамият мамлакатни ҳозирги вазиятда қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади.

Россия активларини мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришига жавоб беришга қаратилган. Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Канада Россия Марказий банкининг 300 миллиард долларга яқин активларини музлатиб қўйган. Бу маблағнинг тахминан 5-6 миллиард доллари АҚШга тўғри келади.

Россия ҳукумати Конгрессдаги овоз беришга жавобан Ғарбнинг Россиядаги активларини мусодара қилиш имкониятини кўтарди. Ушбу активларнинг умумий ҳажми 288 миллиард долларни ташкил этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.