АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга АҚШ чегарасини ҳимоя қилиш чораларини ҳисобга олмаган ҳолда 95 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
70 нафар сенатор қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди, 29 нафари қарши чиқди.
Қонун лойиҳасида 95,34 миллиард доллардан ортиқ қўшимча бюджет кўзда тутилган, шундан 60,06 миллиард доллари Украинага, 14,1 миллиард доллари Исроилга ва 4,83 миллиард доллари Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги АҚШ ҳамкорлари, шу жумладан Тайванга йўналтириш учун таклиф этилмоқда. Шунингдек, пакет Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Украина каби турли можаро зоналаридаги тинч аҳолига 9 миллиард долларлик гуманитар ёрдамни кўрсатади. Аввалроқ Сенат республикачилар томонидан талаб қилинган АҚШ чегара назоратини кучайтириш чораларини ҳисобга олмасдан, қонун лойиҳаси бўйича овоз беришни маъқуллаган эди.
Шарҳлар