АҚШ Сенатида мудофаа доирасида Украинага Россия ҳудудидаги нишонлар бўйича зарба беришга рухсат беришга чақиришмоқда
АҚШ Конгресси Пентагондан Украинага «маълум шароитларда» Америка қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилишига рухсат беришни сўради. Пентагон раҳбари Ллойд Остинга мурожаатни Конгресснинг 13 аъзоси – етти нафар демократ ва олти нафар республикачи имзолаган.
Конгрессменлар ўз мактубида, шунингдек, кўпроқ украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатиш ва Киевга ёрдам етказишни кўпайтиришга чақирган.
“Сўнгги хабарлар Украинага ёрдам етарли миқдорда ва ўз вақтида етиб келмаётгани, бу эса фронтдаги оғир вазиятни янада чуқурлаштираётганини кўрсатмоқда. Украина расмийлари вазият ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ эканини айтиб, жиддий хавотир билдирди”, — дейилади баёнотда.
18 май куни The Wall Street Journal газетаси Украина Россиядаги нишонларга зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишни сўрагани ҳақида хабар берганди.
Шарҳлар