АҚШ Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилганини расман тасдиқлади

Спутниковые снимки северокорейских солдат, собирающихся на российском военном объекте. Национальная разведывательная служба Южной Кореи, 18 октября 2024 года

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Қўшма Штатлар ҳукуматида Шимолий Корея ҳарбий кучларининг Россияга юборилгани тўғрисида далиллар мавжудлигини тасдиқлади.

«Бизнинг таҳлилчиларимиз буни кузатишда давом этмоқда. Энди биз шимолий кореялик қўшинлар Россияга юборилгани тўғрисидаги далилларни кўрмоқдамиз, – деди Остин. – Улар нима қилаётганини ҳали аниқлаш керак. Аммо, Россияда КХДР қўшинлари борлиги тўғрисида далиллар мавжуд».

Украина ва Жанубий Корея Шимолий Кореяни Россиянинг давом этаётган урушида ёрдам бериш учун қўшин юборганликда бир неча бор айблаган. НАТО ва АҚШ шу пайтгача қўшинлар кўчиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқламаган эди.

«Агар улар бу урушда Россия томонида иштирок этишни режалаштираётган бўлса, бу жуда, жуда жиддий масала, – дея қўшимча қилди Остин. – Бунинг оқибатлари нафақат Европага таъсир қилади. Бу Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги вазиятга ҳам таъсир қилади».

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Россияда тахминан 3000 нафар шимолий кореялик аскар (улар 1500 кишидан иборат икки гуруҳда юборилган) бор, декабрга келиб эса уларнинг сони 10000 кишигача ошиши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.