АҚШ стратегик ядровий каллаклар сони ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди

Фото: topwar.ru

Америка Қўшма Штатлари 2023 йил сентябрь ҳолатига кўра стратегик ядро каллаклари сони ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бекор қилди, Миллий Ядровий хавфсизлик агентлиги 2023 йил сентябрь ҳолати бўйича маълумотларни чоп этди. Ушбу маълумотларга кўра, АҚШ стратегик кучларни жиҳозлаш учун мўлжалланган 3748 та ядро каллагига эга. Ҳисоботда айтилишича, 1994 йилдан 2023 йилгача Қўшма Штатлар 12 088 та ядро каллагини демонтаж қилган.

Охирги марта АҚШ шунга ўхшаш маълумотни 2021 йил октябрь ойида эълон қилган эди. Ўшанда улар 3750 та ядро каллагига эга эди. Қўшма Штатлар 1967 йилда тарихда энг кўп ядровий каллакка эга бўлган – 31,3 мингта.

Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институтининг маълумотларига кўра, Россия 2023 йил январь ҳолатига кўра 4,5 минг стратегик каллакка эга бўлган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.