АҚШ Туркияга SWIFT тизимидан узиб қўйиш билан таҳдид қилди
Қўшма Штатлар Россия билан савдо давом этса, Туркияни SWIFT тизимидан узиб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Туркия “Она юрт” партияси раисининг ўринбосари Хакан Топкурулу гапирган.
“Туркия АҚШнинг SWIFT тизими ва доллар билан халқаро савдога эмбарго жорий қилиш таҳдиди туфайли Вашингтон босимига қарши тура олмайди”, — деб ёзади “РИА Новости” Топкурулунинг сўзларини. Унинг қўшимча қилишича, бу факт Анқарани Россия билан савдони қисқартиришга мажбур қилади.
Туркия Вашингтон босимига қарши тура олмайди, чунки асосий савдо долларда амалга оширилади, дея хулоса қилади Топкурулу.
Улашиш:
Шарҳлар