АҚШ Украинага 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади
АҚШ Украинага яна 725 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди, дея хабар беради Давлат департаменти сайти.
Янги пакетга Стингер MANPADS учун ракеталар, HIMARS тизимлари учун ўқ-дорилар, пиёдаларга қарши миналар, Жавелин ва АТ-4 танкга қарши тизимлари, шунингдек, бошқа қуроллар киради.
Аввалроқ Пентагон Жо Байденнинг ваколат муддати тугагунга қадар Украинага бериладиган ёрдамнинг умумий миқдори 6 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилганди. Айни пайтда «Politico» Оқ уйнинг Доналд Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг Киевни қўллаб-қувватлаш эҳтимоли камайиши мумкинлигидан хавотирда эканини қайд этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар