АҚШ ҳукумати йирик IT-компанияларни Россия ва Эрондаги цензурани четлаб ўтишга ёрдам беришга чақирмоқда

Фото: спутник

Кеча Оқ уйда Amazon, Google, Microsoft ва Cloudflare компаниялари вакиллари билан учрашув ташкил этилди, деб ёзади Reuters.

АҚШ ҳукумати компаниялардан ҳукумат ҳомийлигидаги Open Technology Fund томонидан ишлаб чиқилаётган блокировкаларни четлаб ўтиш воситаларининг ўтказиш қобилиятини оширишни сўради.

Бу воситалар, хусусан, VPN-сервислар Россия ва Эронда кенг тарқалгани, ушбу мамлакатларда бу воситалар ёрдамида интернет цензурасини четлаб ўтишдан фойдаланилади.

«Ўн йил давомида биз ҳар ой тўққиз миллионга яқин VPN фойдаланувчисини мунтазам равишда қўллаб-қувватладик ва ҳозир бу рақам тўрт баравар ошди», – дейди ташкилот президенти Лора Каннингем.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.