АҚШ ва Польша Россиядан келадиган сохта ахборотга қарши курашиш марказини очди
Бу ҳақда AP агентлиги америкалик дипломат Жеймс Рубин ва унинг фейк-янгиликларга қарши курашиш учун масъул бўлган польшалик ҳамкасби Томаш Хлонга таяниб хабар беради.
Марказнинг расмий номи Украина коммуникациялари бўйича гуруҳ, унга 12 давлат вакиллари, жумладан Германия, Франция ва Украинанинг ўзи киради, деб ёзади DW.
Марказнинг асосий вазифаси бутун дунё бўйлаб Украинани қўллаб-қувватлашни заифлаштиришга қаратилган Россиянинг дезинформацион кампанияларига қарши туриш бўлади. Охирги тўққиз йил ичида Европа Иттифоқи камида 17 мингта Кремль фойдасига ишлатилган дезинформация ҳолатини аниқлади. Уларнинг аксарияти Украинага қарши қаратилган, дейилади ҳабарда.
Улашиш:
Шарҳлар